Сурияда Россиянинг қирувчи самолёти ҳалокатга учради: икки нафар учувчи ҳалок бўлди

Россия мудофаа вазирлигининг дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокатнинг сабаби - самолёт двигателига қуш кириб кетган бўлиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Сурияда Хмеймим аэродромидан учиб чиққан Россия Су-30СМ самолёти ҳалокатга учради. Икки нафар учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Россия Сурияда уриб туширилган "ақлли" ракеталар парчаларини намойиш этди

"Москва соат 9:45 яқин Хмеймим аэродромидан учиб чиққан Су-30СМ қирувчи самолёт Ўрта ер денгизи тепасидан баландликка кўтарилаётганда ҳалокатга учради. Учувчи охиригача самолётни қутқаришга ҳаракат қилдилар. Воқеа жойидан келган хабарларга кўра, икки нафар учувчи ҳалок бўлди", — дейилган хабарда.

Россия мудофаа вазирлигининг дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокатнинг сабаби — самолёт двигателига қуш кириб кетган бўлиши мумкин. Самолёт ҳеч қандай ўқ-отар ҳужум бўлмаган.