ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар кенгашида иштирок этади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.
“Президент Эрдўған Туркий тилдаги давлатлар йиғилиши кенгашининг Туркиядаги офисида фақат Ўзбекистон байроғи етишмаётгани ҳақида айтди. Бугун байроғимиз ҳилпираб туриши бўйича ҳам ижобий натижага эришдик. Туркий тилдаги давлатлар йиғилишининг навбатдаги саммитда Бишкекда бўлиб ўтади, Ўзбекистон ҳам унда қатнашади”, – деди Шавкат Мирзиёев Таййип Эрдўғон билан ўтказилган анжуман чоғида.
Туркий тилда сўзлашувчи давлатлар кенгаши – халқаро сиёсий иқтисодий ташкилот бўлиб, у расман тўрт давлатни бирлаштирган – Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия.
Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрел 1 май кунлари Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлган эди. Ташриф давомида президентларнинг тор ва кенг доирадаги музокаралари бўлиб ўтди. Умумий қиймати 3 миллиард долларга яқин шартномалар имзоланди.