Комил Алламжонов матбуот ходимларини табриклади

Президент матбуот котиби журналистларни Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ ва куч-қувват тилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 май – Sputnik.Комил Алламжонов матбуот ходимларини Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклади. Ўзбекистон президенти матбуот котиби журналистларга мустаҳкам соғлиқ ва куч-қувват тилади.

“Барчага Жаҳон матбуот эркинлиги куни муборак! Сифатли, кучли, эркин журналистика мамлакатимиз ахборот хавфсизлигидир. Бугунги кунда айниқса долзарб бўлган ушбу касбнинг бефарқ бўлмаган, профессионал вакилларини табриклайман. Мустаҳкам соғлик, куч-қувват тилайман, қаламингиз ҳамиша ўткир бўлсин!”, — дейилган Алламжоновнинг Facebookдаги хабарида.

Жаҳон матбуот эркинлиги куни ЮНЕСКО томонидан 1993 йилда қабул қилинган эди. Ушбу куни таъсис этиш ҳақидаги резолюцияда “Эркин кўп қиррали матбуот ҳар қандай демократик жамиятнинг ажралмас бўлаги бўлиши керак дейилган”.