Шавкат Мирзиёев ва Режеп Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга қаратилган Қўшма баёнотни имзоладилар.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт-логистика, саноат, энергетика, илм-фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларга доир 24 та ҳужжат имзоланди.
Бундан ташқари, Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон — Туркия бизнес-форумида 50 дан ортиқ янги инвестициявий лойиҳалар бўйича умумий қиймати 3 миллиард долларга тенг битимлар имзоланди.
Ташрифнинг учинчи куни олий мартабали меҳмонлар Бухоро вилоятига келди.
Туркиялик меҳмонлар Бухоро вилоятида Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Мир Араб олий мадрасаси, Арк қўрғонини, Пойи Калон мажмуасига ташриф буюришди.
Бухоронинг тарихий ва меъморий обидалари, миллий ҳунармандлик маҳсулотлари туркиялик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.