ИИВ ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

Тошкент, Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида тайинловлар юз берди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ИИВ тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

Хабарда айтилишича, подполковник Алматов Дилшод Тулкинович Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи этиб майор Арипов Абид Адилович тайинланди.

Подполковник Ташпулатов Хожиакбар Маматғозиевич Фарғона вилояти Ёзёвон тумани ИИБ, подполковник Асқаров Дилмурод Қобилович Фарғона вилояти Қува тумани ИИБ ва подполковник Муминов Шухрат Азимович Фарғона вилояти Риштон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинландилар.

Подполковник Хидиров Баҳром Махаматович Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи ва капитан Норов Шерали Абдураимович Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.