Шабнами Сурайё меҳмондўстлик учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди

Тожикистонлик санъаткор 28-29 апрел кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган "Бойсун баҳори" фольклор фестивали таассуротлари билан ўртоқлашди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Тожикистонлик хонанда Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори" фестивалидаги иштирокидан сўнг Ўзбекистонга меҳмондўстлиги учун миннатдорлик билдирди.

"Илиқ қабул ва меҳмондўстлик учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдираман. Яна бир бор у ерда бўлганимдан бахтиёрман", — деб ёзди хонанда Instagram саҳифасида.

 

У шунингдек, Юлдуз Усмонова билан учрашуви ҳақида ҳам алоҳида пост қолдирди.

"Афсона, примадонна Юлдуз Усмонова билан. Мана шундай яхши, оқила ва позитив инсон билан вақтим жуда чоғ ўтди. У қироличанинг ўзгинаси", — деб ёзди Сурайё.

 

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилда ўтказила бошланган мазкур фестивал 2004 йилга келиб тўхтаб қолган эди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 17 ноябрида ўзининг сайловолди дастури доирасида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда яхши анъана, халқаро обрўга эга бўлишга улгурган "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини қайтадан тиклаш кераклиги ҳақида таклифни билдирганди.