ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. 30 апрел куни Швеция прокуратураси томонидан теракт тайёрлашда гумонланган уч нафар ўзбекистонлик қўлга олинди, деб хабар қилди РИА Новости Швециянинг ТТ ахборот агентлиги асосан.
Швециянинг ТТ ахборот агентлиги аниқлик киритишича, улардан камида бир нафари илгари бошқа бир ўзбекистонлик — ўтган йил апрел ойида Стокгольмда теракт уюштирганликда гумонланиб суд қилинаётган Раҳмат Оқилов билан алоқада бўлган.
Швеция полицияси мамлакат шимолида ва Стокгольм ташқарисида тезкор тадбир ўтказишган.
Ўзбекистонликлардан ташқари, полицияга сўроқ қилиш учун яна бир неча киши олиб келинган.