Севинч Ходиева "Ты супер!" танловининг ярим финал босқичига ўта олмади

Ўзбекистонлик Севинч Ходиева "Ты супер" вокал танловининг ярим финал босқичига ўта олмади. Танловнинг 9 нафар иштирокчилардан фақатгина 4 нафари кейинги босқичга ўтишди.
Sputnik

Ҳакамлар аъзолари 4 та яшил тугмадан фақат 3 тасини Севинчга беришди. Бироқ бу етарли бўлмади. Барча ҳакамлар аъзолари биринчи босқичга нисбатан Севинч баланд поғонага кўтарилганлигини эътироф этишди.

Залдаги мухлислар Севинч маҳоратини ва саҳнада ўзини тутишини самимий қўллаб-қувватлашди.