Самарқандда абитуриентлар қайси биноларда имтиҳон топширишлари маълум бўлди

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. 1-15 август кунлари Самарқанддаги бешта бинода олий ўқув юртларига бакалавр йўналишига кириш имтиҳонлари олинади, деб хабар қилди "Самаркандский вестник".

Тошкент давлат юридик университети коллеж битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилади

Хабарда айтилишича, кириш имтиҳонлари СамДУ академик лицейи спорт залида (540 ўрин), Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 3 та залида (жами 1 440 ўрин) ҳамда Самарқанд педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида (1 080 ўрин) ўтказилади.

Илгарироқ Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатида олий таълим муассасаларига қабул учун ўтказиладиган тест синовлари бўйича репетиция жараёни бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади. Шунингдек, кириш тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.