Шабнами Сурайё "Бойсун баҳори"да қўшиқ куйлади

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилда ўтказила бошлаган мазкур фестивал 2004 йилга келиб тўхтаб қолган эди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Бойсун туманида ўтказилган "Бойсун баҳори" фольклор фестивалида тожикистонлик машҳур хонанда Шамбнами Сурайё иштирок этди, деб хабар қилди "Ўзбекконцерт" матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда ўтказиладиган тадбирларни ягона календари чиқарилади
Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва Сурхондарё вилояти хокими Эркинжон Турдимовлар байрам тадбирини очиб бергач, республикада таниқли санъат усталари иштирокидаги концерт дастури намойиш қилинган.

Унда Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Махмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлари Ҳосила Рахимова, Сайёра Қозиева, Анвар Собиров, Норали Алланазаров, эстрада хонандалари Равшан Намозов, Наргиза Азимова, Қаҳрамон Мўминов, Рохила Рўзимова ҳамда "Сурхон" гуруҳи каби санъаткорлар иштирок этишган.

"Бундан ташқари, фестиваль доирасида Тожикистон Республикасининг "Падида" театр жамоаси ва машҳур хонанда Шабнам Сурайё, афғонистонлик ҳофиз-хонандалар Абдумажид ва Абдурауф Адлхуий иштирокидаги гала концерт санъат ихлосмандларини хушнуд этди", — дейилади хабарда.

Тадбирда шунингдек, ранг-баранг мушаклар учирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2002 йилда ўтказила бошлаган мазкур фестивал 2004 йилга келиб тўхтаб қолган эди.

Шавкат Мирзиёев 2016 йилнинг 17 ноябрида ўзининг сайловолди дастури доирасида Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда яхши анъана, халқаро обрўга эга бўлишга улгурган "Бойсун баҳори" халқаро фольклор фестивалини қайтадан тиклаш кераклиги ҳақида таклифни билдирган.