Эрдўғон келиши муносабати билан фавворалар икки кун олдин ишга туширилди

Тошкентда 29 апрел куни барча 60 та фавворалар ишга туширилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентда фавворалар жорий йилда 29 апрелдан ишга туширилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

29 апрель соат 15:00 да барча 60 та фавворалар ишга туширилди. Мавсум одатдагидан икки кун олдин (1 майнинг ўрнига 29 апрель) бошланди.

Бу Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 апрел куни Туркия президенти Тоййиб Ражаб Эрдўғон давлат ташрифи билан Тошкентга келди.