ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. 2018 йилнинг ёз мавсумида россиялик таниқли блогер Sergey Dolya Land Rover Discovery автомобилида ер шарини айланиб чиқади.
Саёҳат Москвадан Сингапургача автомобилда боради, сўнг у ердан Австралияга кемада. Австралия қитъасини кесиб ўтганидан сўнг самолётда Америкага. Жанубий американи жанубидан шимолигача ва Шимолий американи ғарбий қирғоғидан шарқий қирғоғигача кесиб ўтганидан сўнг самолётда Африкага келади. Африкадан эса Москвагача қурулқик орқали.
Саёҳатчилар 70 кун ичида қуруқликда 30 000 км ва ҳавода ва 30 000 км масофа босиб ўтишади ва буни Жюль Верн қаҳрамони саёҳатидан кўра 10 кун тезроқ амалга оширишни ният қилишган.
Маълумот учун, саёҳатчи "бутун дунёни айланиб чиқдим" дейиш учун бир неча қоидага амал қилиши керак:
1. Саёҳат бир нуқтада бошланиб ўша ернинг ўзида тугатилиши керак
2. Ер шарининг барча меридианларини кесиб ўтиш керак
3. Экваторни камида икки маротаба кесиб ўтиш керак, яъни иккала ярим шарда ҳам бўлиш керак
Ундан ташқари, автомобил саёҳати учун: ҳар бир қитъада 1000 километрдан масофа босиб ўтиши керак, Ер шарининг икки антипод (диаметрал қарама-қарши)нуқтасини кесиб ўтиши керак.