Telegram дунёнинг бир неча мамлакатларида ишламай қолди

Серверлардан бирининг қизиб кетиши оқибатида Telegram Россия ва Европа мамлакатлари ҳудудида ишламай қолди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Telegram мессенжери бугун эрталабдан дунёнинг бир неча мамлакатларида ишламай қолди деб хабар қилмоқда downdetector сайти.

Хусусан, Европа мамлакатлари, АҚШ, Исроил, Индонезия ва яна бир неча мамлакатларда алоқа йўқолган.

Хабарда айтилишига кўра, мессенжер тунги соат 02:00 дан бошлаб ишламай қолган. Павел Дуров Twitter орқали хабар қилишига кўра, бунга серверлардан бирининг қизиб кетгани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз,  ўтган ҳафтада Москванинг Таган туман суди Роскомнадзор талдабига биноан Telegram мессенжерини блокировка қилиш ҳақида қарор қабул қилган эди.

Шундан буён Telegram доимий равишда IP адресларини ўзгартириб, блокировкадан айланиб ўтшга муваффақ бўлаётган эди. Роскомнадзор эса, блокировка қилинаётган  адреслар сонини ҳар куни кенгайтириб келаётган эди.