Ил-38 ҳарбий самолёти Жуковский аэропортида олд ғилдираксиз қўнди

Учувчилар самолётни имкон қадар узоқроқ орқа ғилдиракларида ушлаб туришга муваффақ бўлишган. Бунинг эвазига самолётнинг олд қисми жиддий шикастланмаган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 апр – Sputnik. Тажрибали учувчилар Ил-38 ҳарбий самолётини олдинги ғилдираксиз, шассиси чиқарилмаган ҳолда қўндиришга муваффақ бўлишди, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар.

Ҳиндистон ҳарбий кучларига қарашли бўлган,  техник носоз самолёт бортида 7 нафар одам бўлган. Самолёт парвозга кўтарилганидан сўнг унинг олдинги шассиси ишламай  қолган. Учувчилар аэропорт устида 5 маротаба айланиб ёнилғи миқдорини камайтиришган ва  самолётни қўндиришга муваффақ бўлиган. Авария ҳолатида қўниш вақтида самолёт жиддий шикастланмаган.

Мутахассислар фикрига кўра, учувчилар самолётни имкон қадар узоқроқ орқа ғилдиракларида ушлаб туришга муваффақ бўлишган. Бунинг эвазига самолётнинг олд қисми жиддий шикастланмаган ва уни тузатишнинг имкони бор.

Ил-38 – ўрта масофаларга учувчи, сув ости кемаларига қарши курашувчи ҳарбий самолёт бўлиб, у дастлаб 1967 йилда Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган. Айни дамда Россия ва Ҳиндистон қуролли кучларида бир неча шундай самолётлардан фойдаланилади.