"Истиқлол" санъат саройи ва "Бунёдкор" метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номи қайтарилади

Ундан ташқари санъат саройи олдидаги майдонда баландлиги 60 метр бўлган флагшток ўрнатилиб унда улкан Ўзбекистон байроғи осилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. Тошкент марказидаги “Истиқлол” санъат саройи ва “Бунёдкор” метро бекатига “Халқлар дўстлиги” номи қайтарилади, деб хабар қилмоқда Халқаро пресс-клуб.

Мирзиёев: Шомаҳмудовлар оиласи қаҳрамонлигининг аҳамияти ва қадри тобора ошиб бормоқда

Ундан ташқари санъат саройи олдидаги майдонда баландлиги 60 метр бўлган флагшток ўрнатилиб унга ўлчами 6х9 метр бўлган Ўзбекистон байроғи осилади.

Хабарда шунингдек, санъат саройи олдидаги майдон кўкламзорлаштирилиб, аҳоли дам олиши учун қулай шароитлар яратилиши айтиб ўтилган.

Бир неча кун олдин бу ерга халқ орасида Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали деб ном олган “Халқлар дўстлиги монументи”ни қайтариш бўйича ишлаб бошлаб юборилгани ҳақида хабар берган эди.