"Вафельница" устига чиққан автомобиллар жаримага тортилади

Россияда бугундан бошлаб янги қоида кучга кирди - қизил чироқда "вафелница" устига чиққан автомобиллар 1000 рубль жарима тўлайди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 апр – Sputnik. Россияда бугундан бошлаб янги йўл-ҳаракати қоидаси кучга кирди. Светофорнинг қизил чироғи ёриб турган вақтда "вафельница" чизилган чорраҳага чиққан ҳайдовчилар 1000 рубль жарима тўлайди. Бу ҳақида  маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

“28 апрелдан бошлаб янги қонун кучга кирди. Светофорнинг қизил чироғи ёнган вақтда автомобиль “вафельница” устида бўлса  - ҳайдовчи 1000 рубл жарима тўлайди”, — дейилган хабарда.

“Вафельница” — вафли чизиқлари шаклида чизилган диагонал сариқ чизиқлар бўлиб, у ҳаракат гавжум, тез-тез тирбандлик бўлиб турадиган чорраҳаларда чизилади.

Бундай чорраҳаларда кўпинча бир ҳолатни кузатиш мумкин: ҳаракат гавжум ёки тирбандлик вақти, баъзи ҳайдовчилар яшил чироқ ёниб турган вақтда чорраҳадан ўтиб кета олмаслигини  билса ҳам, чорраҳага чиқаверади. Натижада ўзи ҳам юра олмайди, кўндаланг йўлда ҳаракатланаётган транспорт йўлини ҳам тўсиб қолади.

Новая разметка "вафельница" на перекрестках в Москве
“Аслида, ҳайдовчи яшил чироқ ўчгунича ўтиб кетишига ишончи комил бўлмаса, чорраҳага чиқмаслик керак. Тажрибали ва хушмуомала ҳайдовчилар буни яхши билади. Қолганлар эса, бундан буён ўрганишга мажбур бўлишади”, — дейилган хабарда.

Ушбу қоида билан бир вақтда “вафельница” йўл белгиси ҳам тадбиқ этилмоқда. Бундай йўл белгилари чорраҳага яқинлашиб келаётган ҳайдовчиларни 30 метр наридан огоҳлантириб туради.