Россия Ўзбекистонда кўтарма кранларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

"Кран технлогии" компанияси сўнгги йилларда Ўзбекистон пудратчиларига турли хилдаги 20 та кранни етказиб берди. Ҳозирги кунда бу компания республиканинг ўзида кран ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкентда "Eхpo-Russia Uzbekistan 2018" халқаро саноат кўргазмаси ўз иш фаолиятини бошлади.

Ушбу кўргазма илк бор Савдо-саноат палатаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Россиянинг "Зарубеж-Экспо" акционерлик жамият билан биргаликда ташкил этилди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкентда АвтоВАЗ ва УАЗ автомашиналари кўргазмаси ўтказилди

Кўргазмада Россиянинг энергетика, машинасозлик, металлургия, қурилиш, транспорт-логистика, телекоммуникация ва алоқа, кимё, агросаноат мажмуаси маҳсулотлари, халқ истеъмоли товарлари, озиқ-овқат, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги технологияларини ишлаб чиқариш, рақамли технологияларни жорий этиш билан шуғулланадиган 200 дан зиёд компания ва корхонаси ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этмоқда.

Форум очилишида Ўзбекистон саноат салоҳиятини юксалтириш, корхоналарни техник ва технологик янгилаш орқали юқори сифатли товар ва хизматлар ишлаб чиқариш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўз самарасини бераётгани таъкидланди.

Кичик бизнес субъектларининг дунё бозорига чиқиши учун яратилаётган шароитлар, саноатни модернизация қилиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар ва чет эллик сармоядорларнинг ўзаро ҳамкорлигини тобора мустаҳкамлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиришга имкон туғдираётгани қайд этилди.

Тадбир Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ҳамкорликни диверсификация қилиш, ижтимоий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилгани билан аҳамиятли.

Мазкур соҳаларга ихтисослашган кўргазма павильонларида нефть-газ соҳасида разведка, қайта ишлаш, ташиш ва сақлаш, инфратузилма объектларида хавфсизликни таъминлаш, тоғ-кон саноати учун замонавий технологиялар, металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш тармоқларига мўлжалланган ускуналар намойиш этилмоқда.

Ўзбекистон мева-сабзавотлари Россия савдо тизимларидан жой олади

"Бугун Ўзбекистонда қурилиш соҳасида давлат бошқарувини ташкил этишда замонавий шаҳарсозлик услублари, меъёрлари ва қоидаларини жорий қилишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Фаолиятимиз қурилишда кенг қўлланиладиган кўтарма кранларни ишлаб чиқаришдан иборат. Мазкур кранлар 60 тоннагача бўлган юкларни 70 метр баландликкача кўтара олади. Мамлакатингизда саноат кооперацияси асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Корхонамиз ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этишни мақсад қилган. Ўтган йиллар давомида турли хилдаги 20 та кранни ўзбекистонлик пудратчиларга етказиб бериш бўйича мажбуриятимизни муваффақиятли бажардик. Келгусида бундай кранларни шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз. Кўргазма ушбу мақсадлар йўлидаги ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишда амалий қадам бўлишига ишонамиз", — дейди Россиянинг "Кран технологиялари" компанияси Бош директорининг биринчи ўринбосари Александр Михайлов.

Кўргазманинг яна бир иштирокчиси — бу "IYRA" ёш робототехниклар халқаро ассоциациясидир. Болалар ўртасида робототехника йўналишида таълимни ташкил этиш билан шуғулланувчи ушбу ташкилот Ўзбекистонда мактабгача ва умумтаълим ёшидаги болаларнинг робототехника соҳасидаги қобилиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни тақдим этмоқда.

Кўргазмалар доирасида тақдимот маросимлари, давра суҳбатлари, иштирокчилар ва мутахассислар ўртасида музокаралар ўтказилмоқда.