Интернетда тарқалган юз минг сўмлик пул сурати бўйича баёнот берилди

Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақидаги хабарларга ва унинг кўриниши акс этган суратларнинг тарқалиб кетгани борасидаги саволларига ўз муносабатини билдирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр – Sputnik. Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи интернет орқали кенг тарқалаётган 100 минг сўмлик банкнота дизайни ва суратлари бўйича расмий баёнот берди. Бу ҳақда uznews.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Бош бошқарма бошлиғи Мажид Тоҳиров ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақидаги хабарларга ва унинг кўриниши акс этган суратларнинг тарқалиб кетгани борасидаги саволларига ўз муносабатини билдирди.

Изображение 100 тысяч сумной купюры распространная в интернете
Мажид Тоҳиров суратдаги банкнот расмий эмаслигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, фақатгина Марказий банк расмий сайтида эълон қилинганидан кейингина бундай маълумотга расмий деб қаралса бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, Мажид Тоҳиров аҳоли ўртасида бундай миш-мишларни тарқатадиган ва бундай банкноталарни суратларини эълон қиладиган ижтимоий тармоқдагиларга нисбатан чора кўрилиши Марказий банк ваколатига кирмаслигини ҳам билдирди.