Чимкентда Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди

Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлади, уни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Чимкентдаги кичик даҳалардан бирида эркак кишининг жасади топилди. Бу хабарни Sputnik Қозоғистонга Жанубий Қозоғистон вилояти ички ишлар бўлими тасдиқлади.

"Қотиллик” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Полиция гумонланувчининг шахсини аниқлади, уни қўлга олиш бўйича тадбир ўтказилмоқда", — деб маълум қилди ички ишлар бўлими.

Маҳаллий "Отирар" нашрининг ёзишича, марҳум 1963 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси бўлган.