ТОШКЕНТ, 26 апр – Sputnik. Давлат хусусийлаштириш қўмитаси томонидан Хоразм вилоятида бир неча давлат мулки объектларини сотувга чиқарди.
Хусусан, Хоразм вилоятида, "Тех база" биносининг бир қисми, Ангарик маҳалласида жойлашган эски мактабгача таълим муассасаси биноси, Собиқ “Оқдарбанд” қишлоқ врачлик пунки, Фойдаланилмаётган нотурар бино, собиқ “К.Отаниёзов” ММТПнинг гараж бино ва иншоотлари сотувга қўйилган.
Юқоридаги объектлар орасида маълум шартлар бажарилган ҳолда “ноль” баҳода сотилиши мумкин бўлган объектлар ҳам бор.
Савдода иштирок этишни истаган юридик ёки жисмоний шахслар “Бизнес–режа” ва таклифларини муҳрланган конвертда Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўчаси, 23 уйнинг 3-қавати 317-хонасида жойлашган Хоразм вилоят ҳудудий танлов комиссиясига тақдим этишлари керак.
Савдо шартлари билан қўмита саҳифасида батафсил танишинг.