ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил учун бюджет эълон қилинди. Унда маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми нима ҳисобига тўлдирилиши кўрсатилган.
Маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш бўйича молиявий манбаалари сифатида майдони бир гектардан ортиқ бўлган ер участкаларга ер солиғи жорий этилади.
Алкогол маҳсулотларга — 10 фоиздан 27 фоизга, тамаки маҳсулотлар — 50 фоизга ва пиво — 20 фоизга солиқлар кўпайди.
Солиқ солинадиган базанинг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда солиқ ставкаси 1,7 фоиздан 0,2 фоизга камайтириш кўзда тутилмоқда.
Ҳудудларнинг ижтимоий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда коэффицентларни камайтириш мумкин. Масалан, Хоразм вилоятида жойлашган уй учун мулк солиғи Тошкент шаҳрига нисабатан 2 баравар камроқ бўлади.