Салливан толибларни Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорликка чақирди

АҚШ Давлат котиби вазифасини бажараётган Жон Салливанга кўра, АҚШ "Толибон" етакчиларини ўзларининг чет элдаги бошпаналаридан қайтишга ва Афғонистон келажаги устида конструктив иш олиб боришга чақирмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. АҚШ Давлат котиби вазифасини бажараётган Жон Салливан "Толибон" радикал ҳаракатининг баҳорги ҳужум ҳақидаги баёнотларини қоралади ва толибларни Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга чақирди, деб хабар берди РИА Новости.

Афғонистон бўйича Тошкент анжумани: кутилган реакция, АҚШ позицияси ва тинчлик сулҳи
"Биз "Толибон"нинг баҳорги ҳужум ҳақидаги баёнотларини кўрдик. Бу баёнот "Толибон" ўша, йилига минглар афғонлар ҳаётига нуқта қўяётган, хавфсиз бўлмаган вазият учун жавобгар эканлигини тасдиқлайди", — дейилган Салливаннинг ёзма баёнотида.

У шунингдек, президент Ашраф Ғани яқинда толибларга тинчлик жараёнида иштирок этиш таклифини берганлигини эслатиб ўтди. Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ "Толибон"га қаршилик кўрсатаётган афғон халқи ва хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашда давом этади.

"Яқинда президент Ғани ҳам айтгани каби, "Толибон" ўзининг ўқлари ва бомбаларини бюллетенларга айлантирмоғи зарур. Улар ўз номзодларини турли мансабларга кўрсатишлари лозим. Улар овоз беришлари керак. Биз "Толибон" етакчиларини ўзларининг чет элдаги бошпаналаридан қайтишга ва Афғонистон келажаги устида конструктив иш олиб боришга чақирамиз", — деб хулоса қилган Салливан.

Афғонистон парламент ва кенгашларига сайловлар 2018 йилнинг октябр ойига режалаштирилган. Мамлакатдаги сайловчиларни рўйхатга олиш ишлари 14 апрелдан бошлаб юборилган. Сайловчиларни рўйхатга олиш ишлари бошлангач Афғонистон президенти Ашраф Ғани "Толибон" радикал ҳаракатига тинчлик жараёнига сиёсий ҳаракат сифатида қайтишни ва сайловларда иштирок этишни таклиф этган эди. Толиблар ушбу таклифга рад жавобини берди.