ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Schneider Electric компаниясининг Россия ва МДҲдаги президенти Йохан Вандерплаетсе компания Ўзбекистонга қайтишга қарор қилганлигини маълум қилди.
Вандерплаетсенинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон янги маъмурият келгани сабабли янгидан очилмоқда.
"Биз беш йил илгари Ўзбекистондаги оғир бизнес-муҳит сабабли ўз фаолиятимизни ёпган бўлсак-да, яна қайтишга қарор қилдик", — деди Йохан Вандерплаетсе.
Унинг сўзларига кўра, кўпсонли аҳоли ва улкан салоҳиятга эга Ўзбекистоннинг бизнес учун яна очилиши барча учун ажойиб янгиликдир.
Schneider Electric компанияси энергия бошқаруви ва саноат автоматизацияси бўйича жаҳонда етакчи эксперт ҳисобланади. Компания бўлинмалари дунёнинг 100 дан ортиқ давлатида фаолият кўрсатади.