Ўзбекистон ва Туркманистонда икки мамлакат савдо уйлари очилади

Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ва Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўртасида жами 17 та келишув имзоланган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги ва Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўртасида икки мамлакатда савдо уйлари ташкил қилиниши тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тошкент ва Ашхобод 250 млн долларликдан ортиқ шартнома имзолади

Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Xоджаевнинг сўзларига кўра, савдо уйларининг очилиши савдо ҳажмини янада оширишга ёрдам бериб, Ўзбекистон ва Туркманистон ишбилармон доиралари ўртасида алоқаларни ўрнатиш учун шароит яратади.

Ҳужжат Туркманистон президенти Гурбонгули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида имзоланди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон ташқи савдо вазирлиги ва Туркманистон савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўртасида жами 17 та келишув имзоланган.