Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 16 та ҳужжатлар имзоланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Ташриф дастурида бир қатор маданий тадбирлар ўрин олди. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги "Улли ҳовли", Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўришди.
Хоразм вилояти Урганч туманида жойлашган Ғойбу қишлоғида ўзбек-туркман дўстлик уйи очилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев журналистларга Ўзбекистон Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури қурилиши лойиҳасида иштирок этишини маълум қилди.