Россия Сурияда уриб туширилган "ақлли" ракеталар парчаларини намойиш этди

Россияга Сурия томонидан тақдим этилган "Томагавк" ракетаси бус-бутун ҳолда сақланиб қолган – у мўлжалланган нишонгача етиб бормаган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Сурия ҳарбийлари ғарбий коалиция томонидан "кимёвий иншоотларга" берилган зарба жараёнида портламай қолган иккита ракетани Россияга ўрганиш учун топширди, деди Россия Қуролли кучлари бош штабининг бош тезкор бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Сергей Рудской. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Россиялик ҳарбийларнинг баёнот беришларича, иттифоқчилар томонидан отилган ракеталарнинг аксарият қисми Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилган, бир қисми парвоз давомида парчаланган, натижада мўлжалга 105 ракетадан 22таси етиб келган. Бунда улар асосан хўжалик объектлари ва омборларга зарба берган.

АҚШ Сурияга ракета зарбалари берди

"Ҳар қандай давлатда кимёвий қурол ишлаб чиқариш бўйича тадқиқот ўтказилаётган ва қурол-яроғ сақланаётган объектлар аҳолига катта хавф туғдириши боис пухта қўриқланади. Лекин юқоридаги объектларда ҳеч қандай хавфли ҳолат юзага келмади. Улар оддий бино ва омборлар эди", — деди генерал-полковник.

Россия бош штаби гўёки кимёвий қуроллар сақланаётган объектларни бомбардимон қилишни буюрган иттифоқчиларнинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг мантиғидан ҳам ҳайратда эканлигини билдирди. Айтилишича, агар у ерда ростдан ҳам жанговар химикатлар бўлганида бу ўн минглаб кишиларнинг ҳалокатига олиб келган бўларди.

Россияга Сурия томонидан тақдим этилган "Томагавк" ракетаси бус-бутун ҳолда сақланиб қолган – у мўлжалланган нишонгача етиб бормаган. Ҳарбийлар шунингдек, кўплаб ракета парчаларини қўлга киритишган.

Минобороны показало обломки сбитых в Сирии ракет

Рудскойнинг айтишича, ракеталарнинг аксарияти советларнинг бундан қирқ йил аввалги С-125, "Оса" ва "Квадрат" ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган. Россияга тегишли ҳудудга ракеталар етиб келмагани боис Россия қуролли воситалари зарбаларни қайтаришда қатнашмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўнинчи апрел куни Вашингтон Дамашқни Шарқий Гутадаги Дума шаҳрида тинч аҳолига нисбатан кимёвий ҳужум уюштиришда айблади.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция 14 апрел куни кимёвий қурол ишлаб чиқарилмоқда дея тахмин қилинган Сурия ҳукумат объектларига зарба берди.