Владимир Путин олти нафар ўзбекистонликларга Россия фуқаролигини берди

МДҲ республикаларидан жами 40 нафар кишига Россия фуқаролиги берилди. Уларга, фуқаролик қасамёдини қабул қилганларидан сўнг, Россия фуқароси паспорти берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 40 нафар кишига Россия фуқаролигини бериш тўғрисида фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра, Россия фуқаролиги 6 нафар — Ўзбекистон, Афғонистон, Молдавия, Тожикистон фуқаролари, 5 нафар — Украина фуқаролари, 3 нафар Озарбайжон фуқаролари, 2 нафар — Армения ва Қозоғистон фуқаролари. Шунингдек, бир кишидан Вьетнам, Туркманистон, Марокко ва Беларусь фуқаролари бор.

Фармон талабларига кўра, шахслар қасамёд қабул қилгандан кейин фуқароликни олади. Вояга етмаганлар бундан мустасно — болалар уларнинг ота-оналари қасамёд қабул қилгандан кейин фуқароликни қабул қилишади.