Ўзбекистон ва Тожикистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Томонлар келгусида биргаликда лойиҳаларни ишлаб чиқиш, илмий конференциялар ва симпозиумларни ташкил қилиш, мутахассислар алмашинуви соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси билан Тожикистон истеъмолчилар уюшмаси ўртасида англашув меморандуми имзоланди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Ҳужжат ўзбек делегацияси Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланди. Ҳужжат талабларига кўра томонлар келгусида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, илмий конференциялар, симпозиумларни ташкил қилиш, мутахассислар алмашинуви соҳаларида ҳамкорлик қилишади.

Учрашувда томонлар мазкур соҳадаги тажрибалари ва иш услублари билан алмашишди.

Тожикистондан Ўзбекистонга цемент етказиб бериш 16 бараварга ошди

"Хорижий шериклар билан ҳамкорлик имкониятларни кенгайишига, иш жараёнида инновацион услубларни татбиқ этишга ёрдам беради. Бугунги кунда федерация томонидан турли хорижий давлатлардаги бу каби ўнлаб ташкилотлар билан шерикчилик алоқалар ўрнатилди. Яқин ҳамкорлик натижасида лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда. Амалий фаолият такомиллаштирилиб, тажриба алмашиш ва ходимларни малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилди", — деб таъкидлади Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамият федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов.

Учрашувда сўзга чиққан Тожикистон истеъмолчилар уюшмаси директори Илхом Абидов Тожикистонда ўзбекистонлик шериклари билан учрашишдан хурсанд эканини ва барча йўналишларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ҳозирги вақтда Самарқандда ўзбек-тожик бизнес-форумида 107 миллион долларлик 170 та шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Самарқандлик ишбилармонлар мева сабзавот, текстил, қурилиш материаллари экспорт қилиш бўйича 87 та шартнома имзоланди. Тожикистон сайёҳларни Ўзбекистонга ташрифларни амалга ошириш бўйича 10 та сайёҳлик фирмалари келишиб олишди.