Хоразмда Мирзиёев ва Бердимуҳамедовни минглаб одамлар кутиб олди

Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги "Улли ҳовли", Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон - Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.

Встреча президентов Узбекистана и Туркменистана в аэропорту Хорезма

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.

Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги "Улли ҳовли", Хива шаҳридаги "Ичан қалъа" ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши режалаштирилган.

Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов и глава Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Шунингдек, президентлар Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон — Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этишади.