ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Тошкент Турин политехника университети янги ўқув йилида 400 нафар (бакалавр) ва 25 нафар (магистр) талабалар қабул қилади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.
Ўтган ҳафтада ҳукумат томонидан олийгоҳга қабул квоталари тасдиқланди.
Барча тингловчилар тўлов-шартнома асосида қабул қилинади. Таълим мутахасисликлари бўйича "Машинасозлик технологиялар" — 200 нафар, "Саноат-фуқаролик қурилиш ва архитектура" — 50 нафар, "Саноатда ахборот технологиялар" — 100 нафар, "Авиакосмик инжиниринг" — 50 нафар тингловчи қабул қилинади.
"Мехатроника" мутахассислиги бўйича магистратурага 25 нафар тингловчи қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили олийгоҳ қабул квотаси 350 нафар бакалавр ва 50 нафар магистр бўлган. Университет Италиянинг Турин политехника унивеститети билан ҳамкорликда ташкил этилган.
Шу йил январ ойида Турин политехника универститети Жанубий Кореянинг автомобилсозлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган "Ajou motor" коллежи билан ҳамкорлик қилиш меморандумини имзолаганди. Томонлар инновацион соҳасини янада ривожлантириш мақсадида автомобил дизайни, архитектура, бошқарув тизими, электроника, диагностика ва навигация йўналишлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, меморандум мутахассислар (ўқитувчи, профессор, талабалар) алмашинуви, хизмат сафарлар ва халқаро конференцияларни ташкил этишни назарда тутади.