ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 1 май куни Самарқандга Россиянинг Нижневартовскидан жўнаган "Победа" раритет автомобиллари автокарвони Ўзбекистонга етиб келади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.
25 Апрел 2017, 17:48
Таъкидланишича, бугун 23 апрел куни "Нижневартовск-Самарқанд" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган "Победа — одна на всех" ("Ғалаба — барча учун битта") автокарвони Остонага етиб келган.
"Победа" русумидаги бешта автомобиль 17 апрелда Самарқанд томон йўл олган. Улар 1 майда қадимий шаҳарга етиб келиши кутилмоқда. Ушбу тадбир Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи Думаси қошидаги Ёшлар парламенти томонидан ташкиллаштирилган. Машиналар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон шаҳарларидан ўтади", — дейилади хабарда.
Автокарвон, шунингдек, Тошкентда ҳам бўлади. Самарқандга етиб келгач, автомобилчилар яна Нижневартовскка қайтишади.