Мирзиёев: Туркманистон билан муҳокама этилмаган масалалар қолмади

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида ҳал этилмаган масалалар йўқ, деди журналистларга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. 2017 йил Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларида тарихий йил бўлди, деб таъкидлади душанба куни Кўксаройда ОАВ вакилларига қилган мурожаатида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Мирзиёев: Ўзбекистон ТАПИ лойиҳасида иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун 23 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Кўксарой қароргоҳида икки давлат президентлари тор доирада учрашув ўтказдилар ва сўнгра ОАВ вакилларига мурожаат қилдилар.

ОАВ вакиллари билан учрашувда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларида тарихий йил бўлганини қайд этди.

"Бугунги учрашув давомида ҳам барча масалаларни муҳокама қилиб олдик, бугунги учрашувимиз ҳам жуда самарали бўлди, ўртада ҳал этилмаган масалалар қолмади", — деди Мирзиёев.

Шунингдек, Ўзбекистон президенти бугунги учрашув давомида имзоланган ҳужжатларни эртанги кундаги муносабатларнинг ишончли гарови дея қўшимча қилди.