“Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавот ташишга 50% чегирма эълон қилди

Чегирмалар Ўзбекистон ҳудудидда етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт йўналишида ташилганида тақдим этилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 апр – Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари” мева-сабзавотлар ташишга чегирмалар  эълон қилди. Бу ҳақида компаниянинг расмий саҳифасида хабар берилган.

Хусусан, чегирмалар қуйидаги ҳолатларда берилади:

  1. Ўзбекистон ҳудудида янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт йўналишида ташилганида 50 фоизлик чегирма қўллаш тартиби ўрнатилган.
  2. ҚўшниҚозоғистонҳудудиорқалиЎзбекистондаянгиетиштирилганҳўлмевавасабзавотлар, картошкаватовуқгўштиолибўтишучунтранзитташувларида 50 фоизчегирмақўлланилишитартибиўрнатилган.
  3. Россия Федерацияси ҳудудига янги етиштирилган ҳўл мева ва сабзавотлар рефрижератор вагонларда олиб кирилганда, Россия давлати томонидан 50 фоизлик чегирма қўлланилади.

Чегирмалар ҳақида қўшимча маълумотлар ва уларнинг шартлари ҳақида батафсил “Ўзбекистон темир йўллари” актсиядорлик жамияти “Ўзтемирйўлэкспедиция” орқали олиш мумкин.