Ўзбек кураши: Шаҳрисабзда ўтган халқаро турнирнинг энг ёрқин лаҳзалари

Sputnik

Шаҳрисабз шаҳрида кураш бўйича халқаро турнир ўтказилди. Еттинчи бор ўтказилаётган турнирда иштирок этиш учун дунёнинг 29 давлатидан полвонлар ташриф буюрдилар. Мусобақанинг мутлақ вазн тоифасида ўтган финал беллашувида турнирнинг бош соврини — 10 минг АҚШ доллари мукофоти ва олтин медаль — Қашқадарё полвони Шерали Жўраевга насиб этди.

Эронлик Жафар Паҳлавоний иккинчи, қашқадарёлик Илҳом Жўраев ва мўғулистонлик Анар Дорч учинчи ўринларни эгаллади.

1 / 26
Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган еттинчи халқаро турнир ўтказилди.
2 / 26
Шаҳрисабз шаҳридаги "Ҳисор" стадионидаги ўтов яқинида, Амир Темур даври лашкарлари найзалар ёрдамида "етти" рақамини ифодалаб туришибди.
3 / 26
Шаҳрисабзда ўтказилган турнирга дунёнинг 29та давлати ўз вакилларини юборди...
4 / 26
Буюк саркарда Амир Темурнинг ҳар бир лашкари курашчи бўлган...
Амир Темур образидаги актёр турнир қатнашчиларига омадлар тилади...
5 / 26
Курашчилар баҳси олдидан хонандалар қўшиқ куйлаб, раққосалар ҳиром айладилар
6 / 26
Бу йилги турнирда курашчи-қизлар томошабинлар олқишига кўпроқ сазовор бўлди.
7 / 26
Турнир жароҳатларсиз кечмади...
8 / 26
Яктаклар ҳам дош бермади...
9 / 26
Яктак йиртилиши ҳамон ўйин тўхтатилиб, полвонлар янги яктаклар билан таъминланди.
10 / 26
Курашчилар оёқларидаги жароҳатларга қарамай, ўз рақибларига қарши майдонга тушдилар...
11 / 26
Полвонлар баҳси...
12 / 26
Полвонлар баҳси...
13 / 26
Полвонлар ҳар қандай ҳолатда ўринларидан туриб баҳсни давом эттирдилар...
14 / 26
Рақибини енгган курашчи...
15 / 26
Йирик вазндаги полвонлар кураши
16 / 26
Исроиллик курашчи қиз...
17 / 26
Халқаро кураш турнирини кузатиш учун тўпланган томошабинлар... Уларни қуёш жазирамаси ҳам, кечки салқин ҳам "қўрқита" олмади...
18 / 26
Ўз эгаларини кутаётган совринлар...
19 / 26
Кураш бўйича халқаро турнирни кузатиш учун Тошкентдан Шаҳрисабз шаҳрига велосипедда келган кураш мухлислари...
20 / 26
Эронлик курашчи Жаъфар Паҳлавоний.
21 / 26
Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнир иштирокчилари беллашуви...
22 / 26
Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнир иштирокчилари беллашуви...
23 / 26
Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнир давом этмоқда. Турнир давомида аёллар ўртасидаги беллашувларнинг финал босқичида 73 кг вазн тоифасида Гулнора Сулаймонова ( Ўзбекистан) Ли Хёнг Жонг (Жанубий Корея)га қарши гиламга чиқди.
Баҳсда Гулнора Сулаймонованинг қўли баланд келди. Ғалаба қилган Гулнозанинг хурсандчилик онлари...
24 / 26
Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг мукофот топшириш қисми.
25 / 26
Халқаро турнир ғолиблари - турнир давомида аёллар ўртасидаги беллашувларнинг финал босқичида 78 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Гулноза Матниёзова(ўртада) исроиллик Бан Фарин (чапдан учинчи)га қарши гиламга чиқди. Муросасиз кечган баҳсда Гулноза Матниёзованинг қўли баланд келди.
26 / 26
Шаҳрисабз шаҳрида Амир Темур хотирасига бағишланган халқаро турнирнинг ғолиблари - ўзбекистонлик Шерали Жўраев (чапдан иккинчи) 10 минг доллар мукофотни қўлга киритди, эронлик Жаъфар Паҳлавоний (чапдан биринчи) 5 минг доллар мукофот билан тақдирландилар.