Жиззах ва Навоий вилоятларида ИИБ раҳбари ўзгарди

Жиззах ва Навоий вилоятлари ИИБи ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги таркибида кадрлар ўзгариши содир бўлди. Бу ҳақида вазирлик саҳифасида хабар қилинган.

ИИВ ўқув юртларини битирганлар 5 йил ишлаб беради ёки ўқиш пулини тўлайди

Хабарда айтилишига кўра, Жиззах ва Навоий вилоятлари ИИБларига ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига генерал-майор Қодиров Ғайрат Тоирович тайинланди.

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимигаполковникТурсунов Рустам Рахмонович тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи лавозимига майор Нишанов Шухрат Юсупович тайинланди.