ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. МДҲ давлатлари 2018 йилда бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими доирасида қўшма машғулотлар ўтказади.
Бу ҳақда Россия қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Валерий Герасимов штаб бошлиқлари қўмитаси йиғилишида маълум қилди.
МДҲ давлатлари қуролли кучлари штаб бошлиқлари йиғилишида Ўзбекистон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этди.
Томонлар 2020 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясининг амалга оширилиши боришини таҳлил қилди, келгуси йилда ўтказиладиган қўшма тадбирлар режасини тасдиқлади ҳамда "Минтақавий хавфсизлик — 2018" қўшма компьютерлашган қўмондонлик-штаб машғулотлари ўтказишни маъқуллади.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида ҳарбий-сиёсий вазият, МДҲ давлатларига хавф ва таҳдидларни таҳлил қилди.