ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов раҳбарлигидаги делегация 2018 йилнинг 23-25 апрел кунлари Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради.
Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон делегацияси 23-24-апрел кунлари Пекин шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
"Ҳиндистон Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбарлари Циндао шаҳрида (ХХР) Хитой раислигида бўлажак ШҲТ Саммитига тайёргарлик масалаларини муҳокама қиладилар", — дейилади хабарда.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Пекин шаҳрида икки томонлама учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.