Эртага Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жангларини ўтказишади

10 март куни профессионал рингда илк жангларини ўтказишган Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкесни нокаутга учратган бўлса, Муроджон Аҳмадалиев аргентиналик Давид Паз устидан техник нокаут билан ғалаба қозонганди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Эртага профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбек боксчилари Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Муроджон Аҳмадалиевлар ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказадилар.

АҚШнинг Бруклин шаҳрида бўлиб ўтадиган жанг оқшомида Шаҳрам Ғиёсов венгриялик Габор Горбишга қарши, Муроджон Аҳмадалиев эса аргентиналик Карлос Гастон Суаресга қарши рингга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 10 март куни профессионал рингда илк жангларини ўтказишган Шаҳрам Ғиёсов аргентиналик Николас Веласкесни нокаутга учратган бўлса, Муроджон Аҳмадалиев аргентиналик Давид Паз устидан техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Оламспортнинг хабар беришича, "Спорт" телеканали 22 апрел куни тонг соат олтидан бошлаб ўзбекистонлик боксчиларнинг навбатдаги жангларини жонли эфирда намойиш этади.