Россиянинг яна бир авиакомпанияси Ўзбекистоннинг уч шаҳрига парвозларни бошлайди

Домодедово аэропортидан Навоий, Наманган ва Фарғона шаҳарларига авиарейслар йўлга қўйилади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр – Sputnik. Россиянинг Red Wings авиакомпанияси май ойидан бошлаб Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Москвадан Қаршига янги рейс очилмоқда

Хабарга кўра, авиакомпания Домодедово аэропортидан Навоий, Наманган ва Фарғона шаҳарларига авиарейсларни йўлга қўяди.

Парвозлар қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:

WZ407/408 Москва — Фарғона — Москва (14 майдан бошлаб душанба кунлари);

WZ405/406 Москва — Наманган — Москва (17 майдан бошлаб пайшанба кунлари);

WZ403/404 Москва — Навоий — Москва (18 майдан бошлаб жума кунлари).

Авиарейслар Airbus A321 самолётларида амалга оширилади. Авиабилетлар нархи 9600 рублдан бошланади.

Аввалроқ "Уральские авиалинии" компанияси Москвадан Қаршига янги рейс йўлга қўйилишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Россия Транспорт вазирлиги Ўзбекистонга парвозлар сонини икки баробарга кўпайтириш бўйича келишувга эришилганини билдирганди.