Ўзбекистонда транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатлар бекор қилинади

Бундан ташқари, барча тегишли маълумотларни автомобиль эгаларининг ID-карталарига киритиладиган, амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими ишга тушади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрида 2018 йил 1 ноябрга қадар синов тариқасида транспорт воситалари учун қоғоз ҳужжатларни бекор қилиш, барча тегишли маълумотларни автомобиль эгаларининг ID —карталарига киритиладиган тизим ишга туширилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Телеграмдаги каналида хабар қилинди.

"Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарорида шунингдек, амалдаги давлат рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни кўзда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга қўйиш тизими жорий этилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йилнинг октябридан транспорт эгаларига электрон ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш бошланди.