Шарқий Гутада Солсберида ишлаб чиқарилган тутунли шашкалар топилди

Ўнинчи апрел куни Вашингтон Дамашқни Шарқий Гутадаги Дума шаҳрида тинч аҳолига нисбатан кимёвий ҳужум уюштиришда айблади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Сурия ҳукумат қўшинлари Шарқий Гутада Ғарбда ишлаб чиқарилган хлор ва тутунли шашкаларни топди, деб маълум қилди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

Суриядаги объектларга қарата юздан ортиқ ракета учирилгани айтилмоқда

"Шарқий Гутадаги озод қилинган ҳудудларда Сурия ҳукумат қўшинлари томонидан кимёвий қуролнинг энг даҳшатли тури – хлорли контейнерлар – Германиядан келтирилган ҳамда диққат қилинг – Солсберида ишлаб чиқарилган тутунли шашкалар топилди", — деди у Москвадаги брифингда.

"Бу фактни қандайдир тарзда изоҳлаш ҳам қийин, бу шунчалик даҳшатли ва айрим давлатларнинг инсонийлигига бўлган ишончингни парчалаб ташлайди. Биз албатта, бутун бошли давлатлар ҳақида гапирмаяпмиз, балки мана шундай буйруқлар берадиган ва мана шундай қарорлар қабул қиладиган айрим сиёсатчи ва раҳбарлар ҳақида гапиряпмиз", — деди Захарова.

Ўнинчи апрел куни Вашингтон Дамашқни Шарқий Гутадаги Дума шаҳрида тинч аҳолига нисбатан кимёвий ҳужум уюштиришда айблади.

АҚШ, Буюк Британия ва Франция 14 апрел куни кимёвий қурол ишлаб чиқарилмоқда дея тахмин қилинган Сурия ҳукумат объектларига зарба берди. Улар юздан ортиқ ракета зарбаси берди, улардан 71таси Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди.