Исаков раҳбарлигидаги ҳукумат истеъфога чиқмоқда - парламент ишончсизлик билдирди

Қирғизистон Жокоргу Кенешининг 19 апрел куни ўтказилаётган ялпи мажлисида Ҳукуматга нисбатан ишончсизлик билдирилиши масаласи муҳокама қилинди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Жогорку Кенеш кўпчилик овоз билан Сапар Исаков раҳбарлигидаги ҳукуматга ишончсизлик билдирди, деб хабар берди Спутник Қирғизистон нашри.

Илгарироқ бошқарув коалициясига кирувчи СДПК ва "Қирғизистон" фракциялари Вазирлар маҳкамаси ҳисоботини қониқарли деб топган эди. Коалициянинг учинчи иштирокчиси — "Бир Бол" — уни тингламаган. Унгача эса парламент оппозицияси ("Онугуу — Прогресс", "Ата Мекен" ва "Республика — Ата-Журт" фракциялари) Ҳукуматнинг 2017 йил учун ҳисоботини қониқарсиз деб топган.

Қирғизистон бош вазири Сапар Исаков Ўзбекистонга келди
Депутат Мирлан Бакировнинг таъкидлашича, бугун парламентда тарихий воқеа юз бермоқда, нега деганда Жокоргу Кенеш илк маротаба ҳукуматга ишончсизлик вотумини билдирмоқда.

Овоз бериш якунига кўра(101 депутат овоз берган), Жокоргу Кенеш Вазирлар маҳкамасига ишончсизлик билдириши ҳақидаги қарорни қабул қилган. 

Ҳукуматга ишончсизлик билдирилганидан кейин президент Вазирлар маҳкамасининг истеъфоси ҳақида қарорни қабул қилишга ёки Жокоргу Кенеш қарорига эътироз билдиришга ҳақли.

Ўтган йилнинг август ойига қадар ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон Бош вазири бўлган. Унинг сайловлар туфайли истеъфосидан кейин Вазирлар Маҳкамасига Сапар Исаков раҳбар бўлган эди.