ИИВ ўқув юртларини битирганлар 5 йил ишлаб беради ёки ўқиш пулини тўлайди

Ички ишлар таълим муассасаларида ўқиган талабалар вазирлик йўлланмасига кўра 5 йил ишлаб бериши ёки ўқиш харажатларини қоплаши керак бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр – Sputnik. Ички ишлар таълим муассасаларида ўқиган талабалар 5 йил ишлаб бериши ёки ўқиш харажатларини мажбурий қоплаш тартиби белгиланди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида жиддий тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Ички ишлар ҳамда Молия вазирликлари томонидан ишлаб чиқилган Низомга кўра, бундан буён Ички ишлар  вазирлигининг ўқув муассасаларида ўқиган ёки вазирлик томонидан хорижий муассасаларга ўқишга юборилган битирувчилар, ўқишни тугатганидан кейин 5 йил давомида, вазирлик йўлланмасига биноан, давлат идораларида мажбурий узулуксиз хизмат кўрсатишлари керак бўлади.

Ушбу шарт бажарилмаган ҳолларда битирувчилар ўқиш харажатларини тўлиқ равишда қоплашлари шарт бўлади. Бу ҳақида талабалар билан ўқиш жараёнининг бошида махсус шартнома имзоланади ва уларнинг ота-оналари огоҳлантирилади.

Ўқиш учун ундириладиган тўловда қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади: ўқитувчилар иш ҳақи, стипендия,  кийим-кечак, озиқ-овқат  таъминоти, амалий машғулотлар ва йўл харажатлари.

Ушбу Низом қабул  қилинган кунидан бошлаб кучга кирди. Низомнинг тўлиқ матни билан батафсил қуйида танишишингиз мумкин.