Amazon ва Google Ўзбекистон билан қизиқмоқда

Amazon Ўзбекистонда қуёш панеллари ёрдамида ишлайдиган ахборот марказлари ташкил қилишни, Cisco "ақлли" ва хавфсиз шаҳарлар қуришни, Google эса маҳаллий аҳоли учун хизматлар сифатини оширишни таклиф қилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Юқори технологиялар бўйича дунёнинг етакчи корхоналари Amazon, IBM, Cisco, Microsoft, Alibaba ва Google Ўзбекистон бозорига қизиқмоқда. Уларнинг фикрига кўра бу ерда ноёб имкониятлар ва ўсиш учун потенциал бор, деб ҳисоблайди Ахборот технологиялари вазири Азим Ахмедхўжаев.

Ўзбекистонда йил охирига қадар интернет тезлиги 10 баравар ошади

Вазир айтишига қараганда, бутун МДҲ ҳудудида ушбу компанияларнинг ахборот қайта ишлаш базалари йўқ. Одатда, бундай базалар бизнес олиб бориш харажатларини камайтириш имконини беради.

"Ўзбекистон ана шундай марказ пайдо бўлса, бу уларга яқин атрофдаги мамлкатлар билан амалга оширилаётган ҳаракатларни тезлаштириш имконини берган бўлар эди. Бу якуний фойдаланувчи томонидан компания хизматларидан фойдаланиш ёки фойдаланмоаслик борасида қарор қабул қилишига жуда катта таъсир кўрсатади", — деди Ахмедхўжаев.

Мисол учун, вазир айтишига қараганда Ригадаги мижоз Гонконгдаги Alilbaba серверига сўров юборади. Унинг жавоби келгунича маълум вақт ўтиши керак. Шу вақт ичида мижознинг фикри ўзгариб қолиши ва у хариддан воз кечиши мумкин.

"Биз Ўзбекистон ҳудуддаги IT технологиялар маркази бўлишини истаймиз. Ўзбекистон ўзига хос ахборот хаби бўлиши мумкин. Бунинг учун Ўзбекистонга хориждан имкон қадар кўпроқ мутахассислар келиши керак. Биз улар бу ерда ахборот алмашиши учун қулай майдонча яратишимиз керак", — деди Ахборот технологиялари вазири.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Amazon Web Services компанияси вакиллари Ўзбекистон ҳукумати билан Ўзбекистон ҳудудида қуёш панеллари ёрдамида ахборот марказлари қуриш борасида музокаралар ўтказган эди.

Ундан ташқари Cisco компанияси Ўзбекистонга "ақлли" ва хавфсиз шаҳарлар қуришни Google Global Cache эса маҳаллий аҳоли учун Гугл хизматлари сифатини оширишни таклиф қилишган эди.