ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича МДҲдаги қўшни мамлакатлар билан икки томонлама битимларни имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар қилди Ўзбекистон ҲҲМ ва ҲҲК қўшинлари қўмондони, республика Мудофаа вазири ўринбосари Аҳмад Бурхонов.
"Бугунги кунда барча қўшнилар билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқмоқдамиз ва кўриб чиқамиз… эҳтимол яқин вақт оралиғида Қозоғистон билан ҲҲМ масалаларида иккиёқлама ҳамкорлик бўйича ҳужжатни имзолаймиз", — дея иқтибос келтиради РИА Новости вазир гапларидан.
Шу билан бирга Россия Республиканинг энг муҳим стратегик ҳамкори бўлиб қолмоқда, — деб таъкидлаган Бурхонов.
"Биз охирги йилларда очиқ сиёсат олиб бормоқдамиз, биз барча масалаларда, шу жумладан мудофаа масалаларида ҳам Марказий-Осиё минтақаси, яъни ўз қўшниларимизни устувор кўрамиз", — деб қайд этган вазир ўринбосари.
Мажлис очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов мамлакат МДҲдаги барча давлатлар билан муносабатларни "Халқаро тан олинган ҳуқуқ тамойиллари ва нормаларини инобатга олган ҳолда, ўзаро манфаатлилик, тенг ҳуқуқлик ва бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик, юзага келиши мумкин бўлган низоларни тинчлик йўли билан ҳал этиш" принциплари асосида қуришини маълум қилди.
Ўзбекистон Ҳарбий муассасаси раҳбари сўзларига кўра, айнан мана шу принциплар Ўзбекистоннинг янги Мудофаа доктринаси асоси этиб белгиланган.