Тошкентда МДҲ ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади

Тошкентга Россия, Қозоғистон, Армения, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистон мудофаа вазирликларидан делегациялар ҳамда Россия ҳарбий саноат корхоналар вакиллари келади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Тошкентда cешанба куни МДҲ давлатлар мудофаа вазири кенгаши ҳузурида ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича мувофишлаштирувчи қўмита йиғилишида МДҲ давлатлари бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими (ПВО) ривожлантириш масаласи муҳокама қилинади, бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигида журналистларга маълум қилишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашди

"МДҲга аъзо давлатларнинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини такомиллаштириш ва ривожлантиришнинг энг муҳим йўналиши — ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган минтақавий тизимини яратиш ва ривожлантириш, ҳарбий бошқарув органлари, шунингдек, ҳаво ҳужумидан бирлашган мудофаа тизими таркибига кирувчи кучларнинг ўзаро ҳаракатлари", — деб таъкидланди вазирликда.

Шу билан бирга, мувофиқлаштириш қўмитаси томонидан шу йилда жанговар тайёргарлик ўтказиш қўшма чоралар ва турли ҳарбий техникавий ҳамкорликнинг бошқа масалаларини ҳам кўриб чиқилади.

Тошкентга Россия, Қозоғистон, Армения, Тожикистон, Беларусь, Қирғизистон мудофаа вазирликларидан делегациялар ҳамда Россия ҳарбий саноат корхоналар вакиллари келишади.

Томонлар МДҲ давлатларининг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими «Минтақавий хавфсизлик-2018» қўшма компьютерлаштирилган қўмондонлик-штаб машғулотлари режаси ва Ягона давлат радиолокацион фарқлаш тизимини ривожлантириш концепция лойиҳаси бўйича келишиб олади.

ОАВ: Ўзбекистонда Ҳиндистон мудофаа заводи қурилиши мумкин

МДҲ давлатларининг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Олматада 1995 йил 10 февралда 10 та давлат томонидан имзоланган битим асосида ташкил қилинган. Битим амал қилиш муддати чегараланмаган, бошқа давлатлар қўшилиши учун очиқ.

Ҳозирги кунда ушбу тизимга МДҲга аъзо бўлган давлатлар — Россия, Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.

Тизимнинг энг муҳим вазифаси — ҳаво-космик вазият ҳамда ракета, ҳаво ҳужумларини олдини олишга қаратилган.

Бундай ҳужум юз берган тақдирда, МДҲга аъзо бўлган давлатларнинг ҳаво мудофаа кучлари бирлаштирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими доирасида ҳаракатларни амалга оширадилар.