АҚШда Сурия бомбардимон қилинишига қарши намойишлар ўтказилди

Сурия бомбардимон қилинишидан норози бўлган юзлаб намойишчилар АҚШ шаҳарлар кўчаларига чиқишди.
Sputnik

АҚШнинг бир қатор шаҳарларида кўп сонли митинглар ўтказилди. Намойишчилар "Суриядан қўлингни ол" ва "Уруш ва тажовузликни тўхтатинглар " — деган плакатлар билан чиқишди.

АҚШнинг 35 та шаҳарларида митинглар ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, 13 апрелдан 14 апрелга ўтар кечаси АҚШ, Буюк Британия ва Франция Суриядаги ҳарбий ва фуқаро иншоотларига қарата юздан ортиқ ракета учирди.

АҚШ раҳбарининг айтишича, у Суриянинг Дума шаҳрида ўтган ҳафтада юз берган кимёвий ҳужумдан сўнг Сурияга "нуқтавий зарбалар" бериш қарорини қабул қилган.