Андижон ва Олмаота вилоятлари ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувлар имзоланди

Делегация аъзолари вилоятдаги қатор саноат корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятлари билан танишди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Андижон вилоятига Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Назарбоев: ўзбек-қозоқ муносабатларининг янги босқичини кузатмоқдамиз

Делегация аъзолари вилоятдаги қатор саноат корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш ва экспорт имкониятлари билан танишди.

Музокаралар чоғида меҳмонларга вилоятнинг экспорт имкониятлари хусусида маълумот берилди. Жумладан, кенг турдаги саноат товарлари, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, кабель маҳсулотлари, қурилиш материаллари, трикотаж ва чарм-атторлик буюмлари етказиб бериш юзасидан фикр алмашилди.

Ташриф якунида ҳамкорлик бўйича ўзаро манфаатли келишувлар имзоланди.

2017 йилда Андижон вилоятидан Қозоғистонга 121 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган. Ушбу мамлакатдан вилоятга 40 миллион долларлик маҳсулот етказиб берилган.