Тошкент давлат юридик университети коллеж битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилади

Номзодлар суҳбатдан ўтиб, бакалавр дастури бўйича 3 йиллик ўқишга қабул қилинади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Тошкент давлат юридик университети 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлиги ҳузурида бўлган коллежлар битирувчиларини имтиҳонсиз қабул қилишни бошлайди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев таҳсил олган мактабда янги рус тили синфлари очилди

Номзодлар суҳбатдан ўтиб, бакалавр дастури бўйича 3 йиллик ўқишга қабул қилинади. Энг асосийси — олийгоҳ битирувчиси тақсимлашга асосан 3 йил давомида узлуксиз ишлаб бериши талаб этилади.

Бу янгиликлар туфайли юридик коллежларга ўқишга қабул қилиш тартиби ўзгартирилади.

Энди ҳар бир вилоятлар муайян мутахассисликларга бўлган талабларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги томонидан ажратилган квоталар асосида танлов асосида амалга оширилади.

Ҳозирги вақтда коллежларда ўқитиладиган, керакли бўлган мутахассисликлар рўйхатига: давлат хизматлари бўйича ҳуқуқшунос, кадрлар масалалари бўйича ҳуқуқшунос, аграр сектори бўйича ҳуқуқшунос, шартнома масалалари бўйича ҳуқуқшунос, нотариат бўйича ҳуқуқшунос, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос, суд ижро бўйича ҳуқуқшунос.

Бундан ташқари, ТДЮУ янги ўқув йилидан талабаларни магистратурага тест имтиҳонларсиз қабул қилишни бошлайди. Унинг ўрнига ёзма имтиҳон ўтказилади. Бу шартда ўқиш бир йилга узайтирилади. Магистратурага контракт тўлови бўйича квоталар сони 150 га кўпайтирилади.

Шунингдек, университет магистратурасида янги йўналишлар очилди: "Ҳуқуқ ва Бизнес", "Ҳуқуқ ва ахборот технологиялар", "Молиявий-ҳуқуқий мониторинг" ва бошқалар.

Бугунги кунда олийгоҳ бакалавриятда — 5 та, магистратурада 10 та йўналишлар бўйича мутахассислар ўқитилади. Бакалавриятда ўқиш 4 йил, магистратурада 2 йил ташкил қилади.