Эво Моралес: замонавий дунёнинг таҳдиди - бу АҚШ

Уч йилда бир марта ўтказиладиган Америкалар саммитида бу йил бир нечта давлат етакчилари иштирок этишдан бош тортишган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Боливия президенти Эво Моралес АҚШни замонавий дунёнинг асосий таҳдиди деб атади, деб хабар қилди РИА Новости.

"Шуни очиқ-ойдин айтиш лозимки, эркинлик, демократия ва она-сайёра ҳамда кўптомонлама дунё учун асосий таҳдид — бу АҚШдир. Мен бу ҳақда очиқ гапиришдан қўрқмайман", — деб баёнот қилди Моралес Перуда бўлиб ўтган "Америкалар саммити" ялпи мажлиси давомида.

Путин: АҚШ ҳалокатли вазиятни янада ёмонлаштирмоқда
Илгарироқ Боливия президенти АҚШдан Сурияга қарши агрессияни тўхтатишни, Кубадан блокадани олиб ташлашни, Венесуэладаги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлашни ва Мексикага қарши девор қурилишини тўхтатишни талаб қилган эди.

"Америкалар саммити" — минтақа етакчиларининг энг катта учрашуви — жума куни кечқурун Лима пойтахти — Перу шаҳрида очилди.

Одатда уч йилда бир марта ўтказиладиган ва саккизинчи бор ўтказилаётган форумнинг навбатдаги ялпи мажлиси куни кеча шанба куни бўлиб ўтган. Бу йил асосий масалалар коррупция билан боғлиқ- саммит мавзуси ҳам "коррупцияга қарши демократик бошқарув" ва "Коррупция ва барқарор тараққиёт" сифатида белгиланган.

Бу сафар саммитга бир нечта президентлар келишмади. АҚШ президенти Дональд Трамп (унинг ўрнига вице-президент Майк Пенс келган), Куба Давлат кенгаши раҳбари Рауль Кастро (унинг ўрнига ТИВ раҳбари келган), ҳамда ўзининг ўрнига вакилларини жўнатишган Сальвадор, Гватемала ва Парагвай етакчилари Перуга ташрифдан бош тортганлар.

Бундан ташқари, Эквадор президенти Ленин Морено пайшанба куни ўзининг Перуга ташрифини тўхтатди ва ўғирланган журналистлар билан боғлиқ вазият туфайли шошилинч ўз ватанига қайтди. Жума куни Морено Comercio газетасининг икки ходими ва уларнинг ҳайдовчиси Колумбия билан чегарада ўлдирилганлигини тасдиқлади.